Ўзбекистон

“Энергетикадаги муаммо маблағда эмас, тизимни бошқаришда” —Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари июнь–июль ойларида 4 мингга яқин авария содир бўлгани оқибатида аҳоли ва тадбиркорлар 8–10 соатгача электрсиз қолганини қайд этди.

“Энергетикадаги муаммо маблағда эмас, тизимни бошқаришда” —Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика тармоғининг устувор вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўнгги ўн йилда энергетика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани, хусусий сектор ва хорижий инвесторлар учун қулай шароитлар яратилгани ҳамда йирик лойиҳалар изчил қўллаб-қувватланганини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, ушбу даврда соҳага 23 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, ҳудудларда 9,5 гигаватт қувватга эга электр станциялари ишга туширилган. Шунингдек, электр ва газ тармоқларини модернизация қилиш учун 30 триллион сўм йўналтирилган.

 

Шу билан бирга, Президент энергетика тизимидаги асосий муаммо молиялаштиришда эмас, балки бошқарув ва масъулиятда эканини қайд этди.

 

“Очиқ айтиш керак. Энергетикада муаммо маблағда эмас, чунки қанча керак бўлса, топиб беряпмиз. Муаммо тизимнинг бошқарувида!”, — деди давлат раҳбари.

 

Йиғилишда Энергетика вазирлиги ва унинг қуйи бўғинларидаги ижро интизоми ҳамда назоратнинг етарли эмаслиги танқид қилинди. Таъкидланишича, айрим ҳудудларда электр тармоқларидаги юклама олдиндан тўғри баҳоланмагани сабабли авариялар сони ортган.

 

Маълум қилинишича, июнь–июль ойларининг ўзида қарийб 4 мингта авария содир бўлган. Натижада аҳоли ва тадбиркорлар айрим ҳудудларда 8–10 соатгача электр таъминотисиз қолган.

 

Президент ҳар бир узилишнинг иқтисодиёт ва тадбиркорларга етказаётган зарари чуқур таҳлил қилинмаётганини танқид қилиб, энергетика тизимидаги ҳар бир раҳбар фаолияти энг аввало фуқаролар ва бизнес субъектлари ҳаётида ижобий натижа бериши лозимлигини таъкидлади.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"