Жаҳон

Эрон Киевга зарба бериши мумкин — ОАВ

Тахминлар Эрон ТИВ раҳбарининг Каспий денгизидаги Эрон кемасига қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирганидан сўнг пайдо бўлди.

Эрон Киевга зарба бериши мумкин — ОАВ

 

Al Jazeera телеканали Эроннинг Украина пойтахти Киевга дронлар ёки ракеталар ёрдамида зарба бериши эҳтимоли муҳокама қилинаётганини маълум қилди.

 

Телеканалга кўра, бундай зарба техник жиҳатдан мумкин. Сабаби, Теҳрон ва Киев ўртасидаги масофа 2 минг километрдан кам бўлиб, бу Эроннинг айрим дрон ва ракета тизимлари имкониятлари доирасига киради.

 

Мазкур тахминлар Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Каспий денгизида Эрон савдо кемасига уюштирилган ҳужумни қоралаб, бу ҳолат жавобсиз қолмаслигини билдирганидан сўнг пайдо бўлган.

 

Аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украина Каспий денгизида Эроннинг савдо кемасига ҳужум уюштиргани оқибатида экипажнинг бир аъзоси ҳалок бўлгани, яна икки киши жароҳат олганини маълум қилган эди.

 

Украина Президенти Владимир Зеленский эса ўзининг Телеграм саҳифасида Украина Қуролли кучлари Каспий денгизида Эрондан Россияга ҳарбий юк ташишда фойдаланилган кемаларга зарба берганини билдирган.

 

Ҳозирча Эрон томонидан Киевга зарба берилиши юзасидан расмий қарор ёки амалий ҳаракатлар ҳақида маълумот эълон қилинмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.