Жаҳон

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 3 200 нафардан ошди

Эпидемия асосан мамлакатнинг шарқидаги Итури вилоятида авж олмоқда.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 3 200 нафардан ошди


 
Конго Демократик Республикаси соғлиқни сақлаш органлари маълумотларига кўра, мамлакатда Эбола вируси билан касалланганлар сони 3 200 нафарга, вафот этганлар сони эса 1 405 нафарга етган. Бу сўнгги бир сутка ичида яна 125 та янги ҳолат ва 51 та ўлим қайд этилганини англатади.


 
Мутахассисларнинг таъкидлашича, эпидемия асосан мамлакатнинг шарқидаги Итури вилоятида авж олмоқда. Қуролли гуруҳлар фаолияти, хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ҳамда тиббиёт ходимларига уюштирилаётган ҳужумлар касалликни жиловлаш ишларини жиддий қийинлаштирмоқда.


 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу эпидемия ҳали ҳам кенгайиш босқичида эканини билдирган. Вазиятни янада мураккаблаштираётган омиллардан бири касалликни келтириб чиқарган Бундибугё туридаги Эбола вируси учун ҳозирча тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас. Шу сабабли мутахассислар инфекция тарқалишини тўхтатиш учун беморларни тезкор аниқлаш, уларнинг яқин алоқаларини кузатиш ва қатъий санитария чораларини кучайтиришга урғу бермоқда.


 
Соғлиқни сақлаш мутахассислари ҳақиқий касалланиш ва ўлим ҳолатлари расмий статистикадан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Айрим чекка ҳудудларда тиббий хизматларнинг чеклангани ва хавфсизлик муаммолари сабаб барча ҳолатларни ўз вақтида қайд этиш имкони бўлмаяпти.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.