Жаҳон

Россия меҳнат мигрантлари учун янги талабларни жорий этди

Янги қонунга кўра, мигрантлар ўзлари ва қарамоғидаги оила аъзоларини яшаш минимумидан кам бўлмаган даромад билан таъминлаши шарт бўлади.

Россия меҳнат мигрантлари учун янги талабларни жорий этди

 

Россия Президенти Владимир Путин меҳнат мигрантлари учун қўшимча талабларни назарда тутувчи қонунни имзолади.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Россияда ишлаётган хорижий фуқаролар ўзлари ҳамда мамлакатда яшаётган қарамоғидаги оила аъзоларини минтақавий коэффитсиент ҳисобга олинган яшаш минимумидан кам бўлмаган даромад билан таъминлаши шарт бўлади.

 

Агар ушбу талаб бажарилмаса, мигрантнинг патенти ёки ишлаш рухсатномаси узайтирилмайди. Бундай ҳолатда улар, жумладан, вояга етмаган фарзандлари билан 15 кун ичида Россияни тарк этиши талаб этилади.

 

Қонунга кўра, мигрантларнинг даромадлари солиқ органлари томонидан назорат қилинади. Солиқ хизмати уларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича Россия Ички ишлар вазирлигига автоматик равишда тақдим этади. Шунингдек, мигрантларнинг ўзи ҳам ҳар йили даромадини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим бўлади.

 

Янги тартиб вақтинчалик яшаш ва доимий яшаш рухсатномаларини бекор қилиш асосларини ҳам кенгайтиради. Даромад тўғрисидаги маълумот тақдим этилмаса ёки жон бошига тўғри келадиган даромад белгиланган минимумдан паст бўлса, мигрантнинг Россияда қолиш муддати қисқартирилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, қонунга кўра, мигрантларнинг фарзандлари Россияда фақат ота-онасининг ишлаш рухсатномаси амал қилган даврда яшаши мумкин. 18 ёшга тўлган мигрант фарзандлари эса 30 кун ичида мамлакатни тарк этиши ёки патент олиш учун мурожаат қилиши шарт.

 

Мазкур қонун 2027 йил 1 январдан кучга киради. Айрим нормалар, жумладан, мигрантлар даромади ҳақидаги маълумотларни Ички ишлар вазирлигига электрон тарзда тақдим этиш тартиби эса 2026 йил 1 октябрдан амал қила бошлайди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"