Жаҳон

Россия урушни бошламаган — Путин

Россия президентининг айтишича, Москва Украинадаги урушни бошламаган, балки Киев томонидан бошланган ҳарбий ҳаракатларга жавоб қайтарган.

Россия урушни бошламаган — Путин

 

Россия президенти Владимир Путин Россия Украинадаги урушни бошламаганини, балки Киев томонидан бошланган ҳарбий ҳаракатларга жавоб қайтарганини таъкидлади.

 

Путин ушбу баёнотни Ҳарбий-денгиз кучлари куни муносабати билан Санкт-Петербург шаҳрида Россия ҳарбий-денгиз флоти хизматчилари билан учрашув чоғида билдирган.

 

Россия президенти сўзларига кўра, Москва ҳарбий амалиётларни бошламаган, балки унинг таъкидлашича, Ғарб кўмагидаги Киев ҳукумати томонидан Украинанинг жануби-шарқида олиб борилган ҳарбий ҳаракатларга жавоб берган.

 

“Биз ҳеч қандай уруш бошламадик. Биз шунчаки Киев режими томонидан Ғарб кўмагида бошланган, ўша пайтдаги жануби-шарқий Украинага қарши ва Россияга йўналтирилган ҳарбий ҳаракатларга жавоб бера бошладик”, — деди Владимир Путин.

 

Мазкур баёнот Россия президентининг Украинадаги можаро юзасидан навбатдаги расмий позицияси сифатида янграган. Украина ва Ғарб давлатлари эса можаронинг келиб чиқиши бўйича Россия томонидан билдирилаётган бу талқинларни рад этиб келади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.