Ўзбекистон

Салкам 3000 литр этил спирти тўкиб юборилди

Улар ноқонуний муомалага чиқарилиши режалаштирилган бўлган.

Салкам 3000 литр этил спирти тўкиб юборилди

Суд ҳукми билан аниқланишича, судланувчилар ўзаро тил бириктириб, 96 фоизли этил спиртини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадида 144 дона 20 литрлик идишларда сақланган жами 2 880 литр спиртни ҳар бир литрини 50 000 сўмдан, умумий қиймати 13 600 АҚШ долларига сотишга уринган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.



Суд томонидан айбдор деб топилган шахсларга БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.



Шунингдек, суд ҳукмига асосан ашёвий далил сифатида сақланган 2 880 литр 96 фоизли этил спирти Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинди.



Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, ноқонуний маҳсулотларни муомаладан чиқариш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"