Самарқандда бир йигитни уч киши калтаклади
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, ҳодиса 23 июль куни соат 20:10 атрофида Самарқанд шаҳрида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1991 йилда туғилган Ж. Г. ўзининг 1974 йилда туғилган қўшниси У. А. билан ўзаро тортишиб қолган. Жанжал давомида У. А.нинг 1997 йилда туғилган ўғли ҳамда яна икки нафар таниши можарога аралашиб, Ж. Г.га қўл ва оёқлари билан зарба бериб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошланган. Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.








