Ўзбекистон

Сурхондарёда боғча мудираси 14 млн сўм пора билан ушланди

У озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжатларга имзо қўйиш эвазига тадбиркордан пул талаб қилган.

Сурхондарёда боғча мудираси 14 млн сўм пора билан ушланди

 

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари 14 миллион сўм пора олаётган вақтида қўлга олинди.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, боғча мудираси ўзи раҳбарлик қилаётган ҳамда яна бир мактабгача таълим ташкилотига шартнома асосида етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ қабул қилинганини тасдиқловчи 10 кунлик ҳисоботларга имзо ва муҳр қўйиб бериш эвазига тадбиркордан пул талаб қилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, у ҳар бир боғча учун 7 миллион сўмдан, жами 14 миллион сўм сўраган.

 

Жорий йилнинг 20 июль куни Ички ишлар органлари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи талаб қилинган пул маблағларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми ("пора олиш") билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"