Ўзбекистон

“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари ишдан олинди

Янги энергетика вазири, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари ҳамда Энергия инспекциясининг янги бошлиғи бугундан бошлаб мутлақо янгича иш услубини йўлга қўйиши лозимлиги таъкидланди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари ишдан олинди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида энергетика тизимидаги жиддий камчиликлар танқид қилиниб, қатор раҳбарларга нисбатан кадрлар бўйича қарорлар қабул қилинди.



Йиғилишда Сурхондарё вилоятида қурилаётган буғ-газ электр станцияси учун жой нотўғри танлангани қайд этилди. Таъкидланишича, бунинг оқибатида станцияга газ етказиб бериш учун қўшимча 300 миллион доллар сарфлаш зарурати юзага келган.



Шунингдек, ташаббускор билан тузилган шартнома шартлари етарлича пухта ўрганилмагани қўшимча харажатлар юзага келиши хавфини оширгани таъкидланиб, масъулларга ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш топширилди.



Тизимдаги жиддий камчиликлар учун энергетика вазири ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари лавозимидан озод этилди.



Бундан ташқари, “Миллий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари”, «Трансгаз» ва «Ҳудудгаз» раҳбарларига йил якунигача синов муддати белгиланди. Давлат раҳбари натижа бўлмаган тақдирда улар ҳам лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирди.



Йиғилишда янги энергетика вазири Шерзод Ходжаев, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари Сардор Исақулов ҳамда Энергия инспекциясининг янги бошлиғи Ахад Исоқжонов бугундан бошлаб мутлақо янгича иш услубини йўлга қўйиши лозимлиги таъкидланди.



Президент, шунингдек, ҳудудлар раҳбарлари ҳам энергетика масалаларига бефарқ бўлиб ўтира олмаслигини қайд этди.



“Ҳокимлар ҳам 'Бу энергетикларнинг ишиʼ деб хотиржам ўтиришга ҳаққи йўқ. Сўров қаттиқ бўлади”, — деди давлат раҳбари.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"