Жаҳон

Украинада уруш қурбонлари сони кескин ошди

БМТ маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошган.

Украинада уруш қурбонлари сони кескин ошди


 
Украинада уруш бошланганидан буён тинч аҳоли орасидаги талафотлар энг юқори даражага чиқмоқда. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссияси 2026 йилнинг январ–июнь ойларида 1 396 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани, 7 978 киши яраланганини қайд этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга юқори.


 
Ҳисоботда айтилишича, қурбонлар сонининг кескин ошишига Россия томонидан дронлар, ракеталар ва бошқариладиган авиабомбалардан кенг фойдаланилаётгани сабаб бўлган. Айниқса, фронт чизиғи яқинидаги ҳудудларда қисқа масофали дрон ҳужумлари тинч аҳоли учун энг катта хавфга айланган.


 
БМТ маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида қисқа масофали дронлар оқибатида 418 киши ҳалок бўлган, 2 437 киши жароҳат олган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар ошган.

 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссияси раҳбари Даниелле Беллнинг таъкидлашича, узлуксиз ҳужумлар нафақат одамлар ҳаётига зомин бўлмоқда, балки электр, сув, тиббиёт ва бошқа муҳим инфратузилмаларга ҳам жиддий зарар етказмоқда. Натижада миллионлаб украиналикларнинг кундалик ҳаёти янада оғирлашмоқда.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"