Ўзбекистон

Ўзбекистонда 6 ойда қарийб 25 мингта никоҳ бекор қилинди

Мамлакатда ярим йилда 92 мингдан ортиқ никоҳ тузилган.

Ўзбекистонда 6 ойда қарийб 25 мингта никоҳ бекор қилинди

 

2026 йилнинг январ–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ ва 24,8 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони жорий ҳисоб-китобларга кўра 38 миллион 519,5 минг нафарни ташкил этган.

 

Шундан 19 миллион 400,6 минг нафари эркаклар, 19 миллион 118,9 минг нафари аёллар ҳиссасига тўғри келади. Аҳолининг 19 миллион 608,9 минг нафари шаҳарларда, 18 миллион 910,6 минг нафари эса қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилмоқда.

 

Статистик маълумотларга кўра, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида республика бўйича 92,3 мингта никоҳ қайд этилган, 24,8 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати эса давлат рўйхатидан ўтказилган.

 

Ташқи миграция кўрсаткичларига кўра, ҳисобот даврида 1 минг 649 киши Ўзбекистонга кўчиб келган, 5 минг 422 киши эса чет давлатларга кўчиб кетган.

 

Миллий статистика қўмитаси таъкидлашича, аҳолини рўйхатга олишнинг якуний натижалари эълон қилингач, мамлакатнинг доимий аҳолиси сони айнан ушбу маълумотлар асосида расман тасдиқланади.

custom img

Бухоронинг тарихий ҳудудида электроскутер ва электросамокатлардан фойдаланиш чекланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"