Ўзбекистон

Жиззахда қарздорлик сабаб 308 млн сўмлик KIA хатланди

Маълум бўлишича, қарздор суд ҳужжатлари талабларини ихтиёрий тарзда бажарилмаган.

Жиззахда қарздорлик сабаб 308 млн сўмлик KIA хатланди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа ваколатли органлар қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан навбатдаги ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

 

Ижро иши доирасида қарздорнинг мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли 308 миллион сўм баҳоланган, гаров таъминоти сифатида расмийлаштирилган KIA K8 русумли автомашинаси хатланди. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, мазкур транспорт воситаси сақловга олиниб, белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.

 

Мазкур ижро ҳаракати қарздор томонидан суд ҳужжатлари талабларининг ихтиёрий тарзда бажарилмаганлиги оқибатида амалга оширилди. Қарздор белгиланган муддатларда қарздорликни тўлиқ қопламаган тақдирда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ хатланган мол-мулкни баҳолаш ва реализация қилиш орқали ундирувчи манфаатини таъминлаш чоралари кўрилади.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"