Жаҳон

АҚШ ҳарбийлари Трампни ракета захиралари камайгани ҳақида огоҳлантирди — АP

Стратегик ўқ-дорилар захирасининг камайиши АҚШнинг ҳарбий имкониятларига таъсир қилиши мумкин.

АҚШ ҳарбийлари Трампни ракета захиралари камайгани ҳақида огоҳлантирди — АP

 

АҚШ Қуролли кучлари раҳбарияти президент Доналд Трампни стратегик ракета ва ўқ-дорилар захиралари ҳолати бўйича ёпиқ брифингда хабардор қилди.

 

Associated Press агентлиги манбаларига кўра, АҚШ Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Ден Кейн президент Доналд Трампга мавжуд ракета захиралари Вашингтоннинг Эронга нисбатан эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларини кенгайтириш имкониятини чеклаши мумкинлиги ҳақида маълумот берган.

 

Хабарда айтилишича, ракета ва бошқа ўқ-дорилар захирасига оид ҳисобот президентга Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий операциялар бўйича турли сценарийлар билан биргаликда тақдим этилган.

 

АP маълумотига кўра, ҳарбий мутахассислар мавжуд захиралар кейинги эҳтимолий операцияларни режалаштиришда муҳим омил бўлиб қолаётганини таъкидлаган.

 

Аввалроқ The New York Times газетаси Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни кенгайтиришни ракета захиралари, жумладан ҳаво мудофааси тизимлари учун мўлжалланган ракеталар етишмаслиги сабабли ортга сурганини ёзган эди. Бироқ Трамп кейинчалик бу маълумотларни рад этган.

custom img

Собиқ исроиллик ҳарбийлар Трампни Нетаняхуга босим ўтказишга чақирди

Нетаняхунинг АҚШга ташрифи арафасида Исроилнинг собиқ ҳарбий ва разведка раҳбарлари Трампни Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни тўхтатиш учун аралашишга чақирди.

custom img

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва арабча кийимларга чеклов кучайтирилди

Маҳаллий ҳокимият аёлларни анъанавий тожик миллий либосларини кийишга чақирмоқда.

custom img

Россия ва Шимолий Корея янги стратегик йўлакни якунламоқда

Айрим таҳлилчилар кўприк ҳарбий юкларни ташиш учун муҳим йўлакка айланиши мумкинлигини билдирмоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Юн Сок Ёл сайлов қонунчилигини бузганлик бўйича ҳам айбдор деб топилди.

custom img

Исроил Суриянинг жанубида таҳдидли варақалар тарқатди

Варақаларда Исроил армиясига қарши ҳар қандай ҳаракатни тўхтатиш талаби илгари сурилган.

custom img

Исроил АҚШ ёрдамисиз омон қололмайди — Трамп

Америка президенти, аввало, Эрон атрофидаги вазиятни назарда тутганини таъкидлади.

custom img

Нигерияда қишлоққа уюштирилган ҳужумда камида 30 киши ҳалок бўлди

Ҳозирча ҳужум учун ҳеч бир қуролли гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

custom img

Покистонда муссон ёмғирлари қурбонлари сони 107 нафарга етди

Метеорологлар ҳафта ўрталаридан бошлаб яна кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"