Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги соғлиқни сақлаш вазири Фаҳад бин Абдулраҳмон ал-Жалажил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

 

Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон давлат раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

 

Сўнгги йилларда ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Айниқса, “АCWА” компанияси билан йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

 

 

Ташриф доирасида Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли делегация билан самарали музокаралар ўтказилиб, қатор келишувларга эришилди.

 

Мулоқот давомида Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ва модернизация қилиш, фармацевтика тармоғини тартибга солиш, кадрлар тайёрлаш, кўп тармоқли шифохона барпо этиш масалаларига эътибор қаратилди.

 

Учрашув якунида янги лойиҳа ҳамда ташаббусларни амалга оширишни назарда тутувчи “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

 

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"