Жаҳон

Россия ва Шимолий Корея янги стратегик йўлакни якунламоқда

Айрим таҳлилчилар кўприк ҳарбий юкларни ташиш учун муҳим йўлакка айланиши мумкинлигини билдирмоқда.

Россия ва Шимолий Корея янги стратегик йўлакни якунламоқда


Россия ва Шимолий Корея Туман дарёси устидан ўтувчи тарихдаги илк автомобиль кўприги қурилишини якунлаш арафасида. Кўприк Россиянинг Хасан шаҳарчаси билан Шимолий Кореянинг Туманган ҳудудини боғлайди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.


 
Лойиҳа 2024 йилда Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин имзолаган стратегик ҳамкорлик шартномасидан сўнг бошланган. Узунлиги қарийб 1 километр, эни эса 7 метр бўлган икки полосали кўприк деярли битган. Бироқ Россия томонидаги божхона ва чегара инфратузилмаси ҳали тўлиқ тайёр эмаслиги сабабли унинг очилиши кечикмоқда.


 
Москва ва Пхенян лойиҳа икки давлат ўртасидаги савдо, логистика ва туризмни ривожлантиришини билдирмоқда. Аммо Британиянинг The Guardian нашри эълон қилган ва украиналик Truth Hounds ташкилоти тайёрлаган тадқиқотга кўра, кўприкнинг асл аҳамияти ҳарбий логистика билан боғлиқ бўлиши мумкин. Таҳлилчиларнинг фикрича, автомобиль транспорти орқали юкларни ташиш темирйўлга қараганда сунъий йўлдош кузатувидан яшириш осонроқ.


 
Ҳисоботда қайд этилишича, кўприк Шимолий Корея ҳарбийлари, қурилиш бригадалари ва расмийларини Россияга тезроқ олиб ўтиш, шунингдек, Россиядан технологиялар ва бошқа юкларни Шимолий Кореяга етказишни осонлаштириши мумкин. Таҳлилчиларга кўра, бу Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"