Жаҳон

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Суд иши бўйича Ломбард Одиер банки жаримага тортилди, собиқ ходимга эса икки йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди.

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

 

Швейтсария Федерал Жиноят суди Гулнора Каримова иши доирасида Женевада жойлашган Lombard Odier хусусий банкини пул ювишнинг олдини олиш бўйича етарли чоралар кўрмаганлик учун 3 миллион Швейтсария франки миқдорида жаримага тортди.

 

Суд қарорига кўра, банкнинг собиқ ходими оғир пул ювиш жиноятида айбдор деб топилиб, унга 2 йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди.

 

Шу билан бирга, Гулнора Каримовага нисбатан олиб борилган жиноят иши процессуал сабабларга кўра тўхтатилди. Суд унинг айбдорлиги ёки айбсизлиги юзасидан ҳуқуқий баҳо бермаган ҳамда айбловларнинг мазмунини кўриб чиқмаган. Шу сабабли ушбу қарор оқлов ҳукми ҳисобланмайди.

 

Суд материалларига кўра, Lombard Odier банки «Офис» деб аталган ва тергов томонидан жиноий тузилма сифатида баҳоланган тизим билан боғлиқ ҳисобварақлар юзасидан пул маблағларининг келиб чиқишини етарли даражада текширмаган. Тергов версиясига кўра, мазкур маблағлар Ўзбекистондаги телекоммуникация лойиҳалари билан боғлиқ коррупцион тўловлар орқали шаклланган.

 

Биринчи инстанция суди, шунингдек, 400 миллион Швейтсария франкидан ортиқ активларни мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарди. Ушбу маблағларнинг якуний тақдири ҳукм қонуний кучга кириши ва эҳтимолий апелляция натижаларига боғлиқ бўлади.

 

Lombard Odier банки суд қарори устидан шикоят қилишини маълум қилиб, ўша даврда пул ювишга қарши зарур ички назорат механизмлари амалда бўлганини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Швейтсария ва Ўзбекистон ўртасида аввал Гулнора Каримова билан боғлиқ мусодара қилинган активларнинг бир қисмини БМТнинг махсус ишонч жамғармаси орқали Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувлар имзоланган. Мазкур маблағлар таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланган.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"