Ўзбекистон

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши судга оширилди

У давлат мулкини ўзлаштириш билан боғлиқ бир қатор моддалар бўйича айбланмоқда.

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши судга оширилди

 

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва яна 30 кишига оид жиноят иши судга оширилди.

 

Суд ишлари жадвалига кўра, мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилади. Дастлабки суд мажлиси 29 июль кунига белгиланган.

 

Бекмурод Абдуллаев Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)нинг бир қатор қисм ва бандлари бўйича айбланмоқда. Иш доирасида яна 30 нафар судланувчи жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг аксарияти ҳам мазкур модданинг тегишли бандлари билан айбланмоқда.

 

Судланувчилар орасида Жазони ижро этиш департаментининг собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳам бор. У ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ моддалар бўйича айбланмоқда.

 

Маълумот учун, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрелидан Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У 2025 йил ноябрь ойида лавозимидан озод этилган, 2026 йил январида эса давлат мулкини йирик миқдорда талон-торож қилишда гумонланиб қамоққа олинган эди.

 

Аввалроқ Президент раислигидаги йиғилишда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги давлат харидлари орқали 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани маълум қилинган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.