Ўзбекистон

Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига мол тезагини мажбуран едирди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига мол тезагини мажбуран едирди

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ота вояга етмаган қизига нисбатан зўравонлик қилиб, уни мол гўнгини мажбуран едиргани акс этган видеотасвир тарқалди.

 

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган ҳолат юзасидан текширув ўтказилган.

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 июль куни Қумқўрғон туманида яшовчи аёл мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи — 1993 йилда туғилган Ч. Б. вояга етмаган қизини қийнаётганини билдирган.

 

Ўрганишлар давомида видеотасвир 2025 йил 30 декабрь куни олингани, унда ота вояга етмаган қизига нисбатан зўравонлик ва номақбул ҳаракатлар содир этгани, кейинчалик эса ушбу тасвир ижтимоий тармоқларда тарқатилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши доирасида дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"