Ўзбекистон

Тошкентда спа-салон ниқоби остида одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Гуруҳ қизларни иш ваъдаси билан жалб қилиб, уларни зўравонлик ва таҳдид орқали жинсий эксплуатацияга мажбурлаган.

Тошкентда спа-салон ниқоби остида одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

 

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида спа-салон ниқоби остида одам савдоси ва жинсий эксплуатация билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, гумонланувчилар турли иш ваъдалари билан икки нафар қизни жалб қилиб, уларни эркига зид равишда салонда ушлаб турган ҳамда таҳдид ва зўравонлик орқали мижозларга интим хизмат кўрсатишга мажбурлаган. Шу йўл билан улар ноқонуний даромад орттиргани аниқланган.

 

Жабрланувчиларнинг кўрсатмаларига кўра, уларга нисбатан жисмоний ва руҳий босим ўтказилган, қаршилик кўрсатган ҳолларда калтакланган, таҳдид қилинган ҳамда муассасани тарк этишларига йўл қўйилмаган.

 

Тезкор тадбир давомида яна етти нафар аёлнинг ҳам массаж хизмати ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланиб келгани аниқланган. Гумонланувчилар интим хизмат кўрсатиш эвазига 320 АҚШ доллари ва 6 миллион 250 минг сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳодиса жойидан олинган далилий ашёлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай турдаги жиноятларга қарши тезкор тадбирлар изчил давом эттирилишини маълум қилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"