Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳарбий форма кўринишидаги кийимларни кийганлик учун жарима жорий этилади

Фуқароларни чалғитувчи ва давлат органлари обрўсига путур етказиши мумкин бўлган формали кийимлардан фойдаланишга қарши қонун лойиҳасини маъқулланди.

Ўзбекистонда ҳарбий форма кўринишидаги кийимларни кийганлик учун жарима жорий этилади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси давлат органлари ходимларининг ҳарбий ва идоравий формали кийим-бошидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

 

Қайд этилишича, давлат органлари, вазирлик ва идоралар ходимлари учун белгиланган формали кийим-бош уларнинг хизмат ваколатини ифодаловчи муҳим рамз ҳисобланади. Бундай кийим фуқароларда ишонч уйғотиши, шунингдек, уни кийиб юрган шахсга қонун билан белгиланган ваколат ва масъулият юкланганини англатади.

 

Сўнгги йилларда айрим ташкилотлар ҳамда фуқаролар томонидан тасдиқланган ҳарбий ёки идоравий формага адаштириб юбориш даражасида ўхшаш кийимлардан фойдаланиш ҳолатлари кузатилаётгани қайд этилди. Бу эса фуқароларни чалғитиши, давлат органлари нуфузига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда айрим шахсларнинг ўзини давлат хизматчиси сифатида кўрсатиб, фуқаролар ишончини суиистеъмол қилишига шароит яратиши мумкинлиги таъкидланди.

 

Шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат органларининг тасдиқланган ҳарбий ёки идоравий формали кийим-бошига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш, шунингдек, унга хос фарқловчи белгилар ёки рамзларга эга кийимларни жорий этганлик ёки улардан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Депутатлар муҳокамалар давомида қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдириб, айрим нормаларни янада такомиллаштириш зарурлигини қайд этди. Якунда ҳужжат биринчи ўқишда қабул қилинди.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"