Жаҳон

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Юн Сок Ёл сайлов қонунчилигини бузганлик бўйича ҳам айбдор деб топилди.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

 

Жанубий Корея суди собиқ президент Юн Сок Ёлни сайлов қонунчилигини бузганликда айбдор деб топиб, унга қўшимча 18 ойлик қамоқ жазоси тайинлади.

 

Reuters хабарига кўра, тергов органлари Юн Сок Ёлни 2022 йилги президентлик сайловлари кампанияси давомида ёлғон маълумот берганликда айблаган. Суд уни айбдор деб топиб, қўшимча равишда бир ярим йил муддатга озодликдан маҳрум қилган.

 

Маълум қилинишича, агар ушбу ҳукм апелляция инстанциясида ҳам ўз кучида қолса, Юн Сок мансуб бўлган Халқ ҳокимияти партияси Миллий сайлов комиссиясидан сайлов кампанияси учун олинган 39,7 миллиард вон (тахминан 27,1 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги маблағни қайтариши мумкин.

 

Собиқ президент айни пайтда 2025 йилда давлат тўнтаришига уриниш билан боғлиқ иш бўйича тайинланган умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Унга нисбатан жами камида саккизта жиноят иши қўзғатилган.

 

Шунингдек, июль ойи ўрталарида Юн Сок Ёл сайловларни молиялаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик бўйича ҳам қўшимча икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Унинг рафиқаси, собиқ биринчи хоним Ким Кон Хи эса порахўрлик ва коррупция билан боғлиқ бир нечта айбловлар юзасидан судланмоқда.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"