Ўзбекистон

Жарима балларини пул эвазига ўчиришнинг имкони йўқ — ИИВ

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда ҳайдовчиларнинг жарима балларини ўчириб беришни ваъда қилаётган фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди.

Жарима балларини пул эвазига ўчиришнинг имкони йўқ — ИИВ

 

Ижтимоий тармоқларда маълум миқдордаги пул эвазига ҳайдовчиларнинг жарима балларини базадан ўчириб ташлашни ваъда қилаётган фирибгарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, жарима балларини пул эвазига ўчиришнинг техник имконияти мавжуд эмас.

 

“Бу фирибгарликдан бошқа нарса эмас. Жарима балларини ўчиришнинг техник имкониятлари мавжуд эмас. Бу онлайн тарзда ҳисобланадиган, тўлиқ ҳимояланган тизим. Шу боис фуқароларимиз бундай фирибгарларнинг ёлғон ваъдаларига ишониб қолмасликлари керак. Агар шундай ҳолатга дуч келишса, зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилишларини сўраймиз”, — деди Зойир Йўлдошев.

 

Маълум қилинишича, мутахассислар Инстаграм орқали реклама қилинган хизматга оид Тelegram-канални ўрганиш жараёнида унда хизматдан фойдаланган мижозлар мавжуддек таассурот уйғотиш мақсадида сохта ёзишмалар жойлаштирилганини аниқлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб автоматик фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланадиган айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима билан бир қаторда жарима баллари ҳам ҳисобланмоқда. Булар қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик ҳамда белгиланган тезликни ошириш ҳолатларидир.

 

Ҳозирга қадар 700 нафардан ортиқ ҳайдовчи 12 баллдан ортиқ жарима баллари тўплагани сабабли уларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш бўйича қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.