Жаҳон

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

 

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқнинг Ниневия вилоятида Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли гуруҳлар позицияларига нишонли ҳаво зарбалари берганини маълум қилди.

 

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълумотига кўра, операция АҚШ ҳарбийлари ҳамда Саудия Арабистонининг энергетика инфратузилмасига таҳдид солаётган нишонларга қарши амалга оширилган. Вашингтон ушбу амалиёт Эрон томонидан Яқин Шарқдаги АҚШ объектларига учирилган баллистик ракеталарни тутиб қолиш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.

 

АҚШ ҳарбийлари баёнотида зарбалар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли гуруҳларга қаратилгани қайд этилган. Шунингдек, қўмондонлик минтақадаги вазият юзасидан юқори жанговар шайлик сақланаётганини маълум қилган.

 

Вашингтон Теҳронни АҚШ ҳарбийлари ёки Саудия Арабистонининг энергетика инфратузилмасига қарши янги ҳужумлар амалга оширилган тақдирда қўшимча чоралар кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги ҳам операцияни тасдиқлаб, мамлакат кескинликни кучайтириш ниятида эмаслигини, бироқ ҳар қандай тажовузга қатъий жавоб қайтаришини билдирган.

 

Айни пайтда Ироқ ҳукумати мамлакат ҳудудидан қўшни ёки ҳамкор давлатларга қарши ҳужумлар учун фойдаланилишига йўл қўймаслигини маълум қилган. Ироқдаги Эрон тарафдори қуролли гуруҳлар эса мазкур ҳужумларга алоқадорлигини рад этиб, Саудия Арабистони томонидан илгари сурилган даъволарни асоссиз деб атади.

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

15 нафардан ортиқ киши сўроқ қилинмоқда, бироқ боланинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

АҚШ президенти Пекин ва Москванинг Теҳронга кўмаклашаётгани ҳақидаги тахминларни рад этиб, икки давлат бундай ёрдам туфайли кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.