Ўзбекистон

Бухоро ва Қашқадарёда ер участкаларини расмийлаштириш эвазига пора олган мансабдорлар ушланди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро ва Қашқадарёда ер участкаларини расмийлаштириш эвазига пора олган мансабдорлар ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, Бухоро вилоятида Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси бўлим бошлиғи маҳаллий фуқаронинг 2015 йилда Ромитан тумани ҳокимлиги захирасидаги 65 квадрат метр ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган савдо ва хизмат кўрсатиш биноси ҳамда унга туташ 35 квадрат метр бўш ер участкасини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

 

Қайд этилишича, мансабдор шахс ушбу хизмат эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг Кўкдала тумани бўлими бош мутахассиси 2019 йилда Чироқчи тумани ҳокими қарори билан ажратилган 1 сотих ер майдони бўйича кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, давлат рўйхатидан ўтказиб беришни ваъда қилган.

 

У мазкур хизмат учун 1 минг АҚШ доллари талаб қилиб, пулни олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"