Ўзбекистон

Наманганда банкдан қарздорлик сабаб юк машиналари хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 5 млрд қарздорлиги бўлган.

Наманганда банкдан қарздорлик сабаб юк машиналари хатланди

Наманган туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаси асосида қарздор МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “Туронбанк” АТБ фойдасига жами 5 890 729 800 сўм қарздорликни солидар тартибда ундириш белгиланган. Мазкур қарор Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган.

 

Суд ҳужжатига мувофиқ, ундирув юк автомашиналарга қаратилган.Ижро ҳаракатлари давомида  автомашиналар Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётгани аниқланди.

 

Шундан сўнг давлат ижрочилари томонидан мазкур транспорт воситалари қарздорлик ҳисобига хатланиб, белгиланган тартибда кўздан кечириш ишлари амалга оширилди.

 

Айни вақтда автомашиналар келгуси ижро ҳаракатларини таъминлаш, шу жумладан қонунчиликда белгиланган тартибда баҳолаш ва реализация қилиш жараёнларини ташкил этиш мақсадида Наманган вилоятига олиб келинди.

 

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида қонунчилик талаблари асосида тегишли ижро ҳаракатлари изчил давом эттирилмоқда.

 

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"