Жаҳон

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

 

Покистонда 26 июндан буён давом этаётган кучли муссон ёмғирлари ва улар келтириб чиқарган табиий офатлар оқибатида камида 109 киши ҳалок бўлди, яна 362 киши жароҳат олди.

 

Бу ҳақда Ислом Республикаси Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, энг кўп талафот мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Хайбер Пахтунхва вилоятида кузатилган бўлиб, у ерда 55 киши ҳалок бўлган. Панжоб вилоятида эса 36 нафар фуқаро табиий офатлар қурбонига айланган.

 

Кучли ёғингарчилик ва тошқинлар оқибатида мамлакат бўйлаб 800 га яқин бино зарар кўрган, шундан 200 дан ортиғи бутунлай вайрон бўлган.

 

Расмий маълумотларга кўра, июнь ойи охиридан буён 148 та қутқарув амалиёти ўтказилиб, қарийб 4 минг киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

 

Покистонда муссон мавсуми одатда июнь–сентябрь ойларига тўғри келади. Ушбу ёғингарчиликлар қишлоқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлсада, кўпинча кучли тошқинлар, кўчкилар ва бошқа табиий офатларга сабаб бўлади.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"