Ўзбекистон

Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

Тизим эрталаб шаҳар маркази, кечқурун эса қарама-қарши йўналишда ишлайди ва светофорларнинг синхрон ҳаракатини таъминлайди.

Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

 

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Буюк ипак йўли кўчасининг “Тўра Бува” масжидидан Салом кўчасигача бўлган қисмидаги 13 та чорраҳада светофорлар фаолияти ўзаро синхронлаштирилди.

 

Мазкур тизимга кўра, эрталабки тирбандлик вақтида “Яшил тўлқин” шаҳар маркази томон, кечки пайтда эса қарама-қарши йўналишда ишлайди.

 

Светофорларнинг синхронлаштирилиши натижасида ушбу йўналишдаги ҳаракатланиш вақти сезиларли даражада қисқарди. Хусусан, “Тўра Бува” масжидидан Салом кўчасигача бўлган йўналишда ўртача ҳаракатланиш вақти 8,5 дақиқадан 6 дақиқагача, яъни 29 фоизга камайди.

 

Шунингдек, Салом кўчасидан “Тўра Бува” масжидигача бўлган қарама-қарши йўналишда ўртача ҳаракатланиш вақти 10 дақиқадан 8 дақиқагача, яъни 20 фоизга қисқарди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тизимдан максимал самарага эришиш учун ҳайдовчилар Йўл ҳаракати қоидалари ҳамда белгиланган тезлик меъёрларига қатъий риоя қилиши лозим. Мазкур йўналишда 40–60 км/соат тезликда ҳаракатланганда чорраҳаларнинг аксариятидан светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан ўтиш имконияти яратилади.

 

Айни пайтда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари ақлли светофорлар ўрнатилган Тошкент шаҳрининг бошқа кўчаларида ҳам “Яшил тўлқин” тизимини жорий этиш бўйича ҳисоб-китоб ва лойиҳалаш ишларини давом эттирмоқда.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган.