Жаҳон

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

 

Тожикистон расмийлари мамлакатда ҳижоб ва узун соқолни қонун билан тақиқлаш жорий этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

 

Бу ҳақда Asia-Plus нашри Тожикистон Дин ишлари, миллий анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси маълумотига таяниб хабар берди.

 

Қўмита баёнотида айрим оммавий ахборот воситаларида тарқалган, гўёки мамлакатда ҳижоб кийган аёллар ва узун соқол қўйган эркакларга нисбатан жарималар жорий этилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидланган.

 

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва айрим нашрларда жарима қўлланган шахслар кейинчалик ташқи кўринишидаги ўзгаришларни тасдиқловчи суратларни мунтазам равишда давлат органларига тақдим этиши шартлиги ҳақидаги хабарлар ҳам асоссиз экани қайд этилган.

 

Тожикистон Дин ишлари қўмитаси мазкур маълумотларни рад этиб, мамлакатда бундай мазмундаги янги қонун қабул қилинмаганини маълум қилган.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"