Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф қилинмоқда

Танловдан ўтган номзодларга ойига 2 250 АҚШ доллари маош тўланади, асосий харажатлар эса иш берувчи томонидан қопланади.

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф қилинмоқда


 
Ўзбекистон фуқаролари БААнинг Дубай халқаро аэропортида бизнес ва биринчи тоифа йўловчилари учун мўлжалланган махсус кутиш залларида хизмат кўрсатиш соҳасида ишлашга таклиф қилинмоқда. Ваканциялар сони 80 та бўлиб, номзодлар билан 2 йиллик меҳнат шартномаси тузилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.


 
Иш кунига 8 соатни ташкил этади. Ойлик иш ҳақи 8 226 БАА дирҳам (тахминан 2 250 АҚШ доллари) этиб белгиланган. Мазкур даромаддан солиқ ушлаб қолинмайди.


 
Номзодлардан 20–30 ёш оралиғида бўлиши, меҳмонхона ва ресторан хизмати йўналиши бўйича мутахассисликка эга бўлиши, овқат ва ичимликлар хизмати соҳасида камида 1 йиллик иш тажрибаси ҳамда инглиз тилини камида B2 даражада билиши талаб этилади. IELTS, TOEFL ёки бошқа халқаро тил сертификатига эга номзодларга устунлик берилади.


 
Иш берувчи ишчи визаси, Ўзбекистон–БАА авиачиптаси, аэропортдан иш жойигача трансфер, иш рухсатномаси, тиббий суғурта, турар жой, овқатланиш ва иш жойига транспорт харажатларини тўлиқ қоплайди.


 
Номзодлар аризаларни 13 августга қадар xorijdaish.uz сайти орқали топшириши мумкин. Ҳужжатлар 3–7 кун ичида кўриб чиқилади. Талабларга мос келган номзодлар 20–25 август кунлари бўлиб ўтадиган онлайн суҳбат босқичига таклиф этилади.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Шунингдек, 2 млрд сўмлик дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф қилинмоқда | Zamon.uz