Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард доллардан ошди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоиз ўсиш қайд этилган бўлсада, импорт ҳажмининг кескин ортиши ташқи савдо балансида 9,2 миллиард долларлик манфий сальдо юзага келишига олиб келди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард доллардан ошди


 
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ–июнь ойларида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 41 млрд долларни ташкил этди. Шундан 15,9 млрд доллари экспорт, 25,1 млрд доллари импорт ҳиссасига тўғри келди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспорт 8,8 фоизга камайган, импорт эса 21 фоизга ошган. Натижада ташқи савдо балансида 9,2 миллиард долларлик манфий сальдо қайд этилди.


 
Шу билан бирга, олтин ҳисобга олинмаган товарлар экспорти сезиларли ўсишни намойиш этди. Ушбу кўрсаткич 8,2 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга ошган. Бу эса қайта ишланган саноат маҳсулотлари ва бошқа нохомашё экспорти ҳажми ортиб бораётганини кўрсатади.


 
Ҳисобот даврида Ўзбекистон 195 та давлат билан савдо алоқаларини амалга оширди. Ташқи савдо айланмасида энг йирик ҳамкорлар қуйидагилар бўлди:
Хитой – 23,1%
Россия – 17,1%
Қозоғистон – 6,8%
Туркия – 3,4%
Афғонистон – 2,6%
 

Экспорт таркибида хизматлар, тўқимачилик маҳсулотлари, озиқ-овқат, кимё саноати маҳсулотлари, рангли металлар ва машина-ускуналар муҳим улушни эгаллади. Импортда эса асосан машина ва транспорт ускуналари, саноат маҳсулотлари, кимёвий воситалар ҳамда минерал ёқилғи етакчи ўринни сақлаб қолди.


 
Статистика қўмитаси қайд этишича, умумий экспорт ҳажми пасайганига қарамай, бу ҳолат асосан олтин экспортидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Олтин ҳисобга олинмаган экспортнинг қарийб 29 фоизга ўсиши эса мамлакат экспорти тобора диверсификация қилинаётганини кўрсатади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард доллардан ошди | Zamon.uz