Ўзбекистон

Андижондаги боғчада болаларни ҳақоратлаган тарбиячи ишдан бўшатилди

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Андижондаги боғчада болаларни ҳақоратлаган тарбиячи ишдан бўшатилди

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларга нисбатан номақбул муносабатда бўлгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

 

Аниқланишича, Андижон туманида жойлашган нодавлат мактабгача таълим муассасасида фаолият юритган тарбиячи Й. М. тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муомалада бўлган ҳамда уларни турли ҳақоратли ва ахлоққа зид сўзлар билан таҳқирлаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан хизмат ўрганиши ўтказилиб, 2026 йил 28 июль куни тарбиячининг меҳнат мажбуриятларига зид хатти-ҳаракатлари сабаб у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Андижон тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

 

Болалар омбудсмани эса боланинг ҳуқуқлари тўлиқ тикланиши ва ҳолатга қонуний баҳо берилиши юзасидан назоратни давом эттиришини маълум қилди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"