Ўзбекистон

Apple Pay ва Google Pay яқин ойларда Ўзбекистонда ишга тушиши мумкин

Ҳозирда хизматларни техник жиҳатдан интеграция қилиш ишлари давом этмоқда.

Apple Pay ва Google Pay яқин ойларда Ўзбекистонда ишга тушиши мумкин

 

Apple Pay ва Google Pay тўлов хизматлари яқин бир неча ой ичида Ўзбекистонда ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банкнинг Тўлов тизимларини ривожлантириш департаменти раҳбари Жамшид Усмонов маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлардан сўнг Марказий банк тижорат банклари, Humo ва Uzcard миллий тўлов тизимлари билан биргаликда Apple ҳамда Google компаниялари билан музокараларни бошлаган. Ҳозирда хизматларни техник жиҳатдан интеграция қилиш ишлари давом этмоқда.

 

Жамшид Усмоновнинг таъкидлашича, тижорат банклари интеграция жараёнларини фаол олиб бормоқда. Хусусан, карталарни токенизация қилиш билан боғлиқ техник масалалар устида иш олиб борилмоқда.

 

Марказий банк вакили мазкур лойиҳа фақат халқаро Visa ва Mastercard карталарини қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмаслигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Humo ва Uzcard миллий тўлов тизимлари карталарини ҳам Apple Pay ва Google Pay хизматларига улаш имкониятини яратиш устида иш олиб борилмоқда.

 

Усмоновнинг билдиришича, лойиҳа юзасидан яқин бир неча ой ичида ижобий янгиликлар кутилмоқда. Шунингдек, бир ёки бир нечта тижорат банклари ушбу хизматларни Ўзбекистонда биринчи бўлиб ишга тушириши мумкин.

 

Маълум қилинишича, Марказий банк ва Apple ҳамда Google вакиллари ўртасидаги музокаралар жорий йилнинг апрель–май ойларида бўлиб ўтган ва техник ҳамкорлик юзасидан ишлар изчил давом эттирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"