Жаҳон

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

 

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакат ҳукумати янги чақириқ Миллий Ассамблея фаолияти бошланиши муносабати билан конституцияга мувофиқ истеъфога чиқишини маълум қилди.

 

Пашиняннинг айтишича, ҳукуматнинг навбатдаги йиғилиши амалдаги Вазирлар Маҳкамаси учун сўнгги йиғилиш бўлди.

 

“Бу бизнинг охирги ҳукумат йиғилишимиз. Тўққизинчи чақириқ Миллий Ассамблея иш бошлаши муносабати билан Конституцияга мувофиқ истеъфога чиқамиз”, — деган у.

 

Маълум қилинишича, ҳукумат истеъфосидан сўнг Арманистон президенти парламентдаги кўпчилик томонидан кўрсатилган номзодни бош вазир лавозимига тайинлайди. Айни пайтда парламентдаги кўпчиликни “Фуқаролик шартномаси” партияси ташкил этади.

 

Янги чақириқ Миллий Ассамблея 2 август куни ўз фаолиятини бошлайди. Шундан сўнг янги ҳукумат таркибини шакллантириш жараёни бошланади.

 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Арманистонда парламент сайловлари натижаларига қарши мухолифат намойишлари бўлиб ўтган эди. Конституциявий суд сайлов натижаларини ўз кучида қолдирганидан сўнг ҳам мухолифат сиёсий курашни давом эттиришини билдирган.

 

Сўнгги парламент сайловлари якунларига кўра, “Фуқаролик шартномаси” партияси 49,7 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллаб, парламентдаги кўпчиликни қўлга киритган.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"