Ўзбекистон

“Чорсу”, “Ўрикзор”, “Қўйлиқ” ва яна ўнлаб бозорлар сотувга қўйилади

Тошкентдаги 35 та бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари оммавий савдоларга чиқарилади.

“Чорсу”, “Ўрикзор”, “Қўйлиқ” ва яна ўнлаб бозорлар сотувга қўйилади

 

Тошкент шаҳридаги 35 та бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари оммавий савдоларга чиқарилади. Бу Президентнинг “Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

 

Ҳужжатга кўра, бозор ва савдо комплексларини оммавий савдоларга чиқариш жараёнида буюртмачи сифатида “Тошкент инвест компанияси” АЖ иштирок этади. Компания ҳар бир объект бўйича алоҳида бизнес лойиҳасини ишлаб чиқади ва айнан шу лойиҳа асосида инвесторларга таклиф этилади.

 

Шунингдек, бозорларни сотишдан тушадиган маблағнинг 1 фоизи, шунингдек савдони ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар “Тошкент инвест компанияси” АЖга йўналтирилади.

 

Қарорга мувофиқ, савдога чиқариладиган бозор ва савдо комплекслари ҳудудида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, кўнгилочар мажмуалар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этилиши мажбурий шарт сифатида белгиланмоқда.

 

Оммавий савдога чиқариладиган объектлар рўйхатидан қуйидагилар ўрин олган:

  • “Наврўз деҳқон бозори” АЖ;

  • “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ;

  • “Бек тўпи савдо комплекси” МЧЖ;

  • “Сергели деҳқон бозори” АЖ;

  • “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори” МЧЖ;

  • “Паркент универсал савдо комплекси” АЖ;

  • “Янгиобод ихтисослаштирилган бозори” МЧЖ;

  • “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;

  • “Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖ;

  • “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;

  • “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ;

  • “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ;

 

Бундан ташқари, «Наврўз», «Юнусобод», «Сергели» ва «Қора-қамиш» деҳқон бозорларига қарашли 20 дан ортиқ шохобча, “Бек тўпи” автотураргоҳи ҳамда “Бешқўрғон савдо” МЧЖ ҳам электрон савдоларга чиқарилади.

 

Қарорда яна бир муҳим норма белгиланган. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги бошқа деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари шохобчалари, шунингдек уларга тегишли бўш турган ер майдонлари ҳам тасдиқланадиган мастер-режалар ва белгиланган шартлар асосида баҳоланган қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

custom img

Давлат харидлари тизимида 7,8 триллион сўм иқтисод қилинди

Харид жараёнларини рақамлаштириш доирасида сунъий интеллект асосидаги модерация тизимлари жорий этилди.

custom img

Тошкентдаги “бассейн”ларда оммавий касалланиш ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирилди.

custom img

Самарқандда санитария хулосаси эвазига пора талаб қилган мансабдор ушланди

У тадбиркордан санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириб бериш эвазига 9 млн сўм талаб қилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

custom img

Мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгарди

Янги тартиб ўқитувчиларнинг иш юкламасини камайтириш, дарс соатларини тақсимлашни соддалаштириш ҳамда жараённи адолатли ташкил этишга қаратилган.

custom img

“Золотая Корона” орқали пул ўтказмалари янги оператор орқали тикланади — Марказий банк

Марказий банк янги оператор орқали хизматлар келаси ҳафтадан қайта йўлга қўйилиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон вакиллари фижитал футбол, лазертаг ва рақс йўналишлари бўйича беллашади.

custom img

Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит эвазига 420 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди

Банк ходими ва унинг шериги кредит ажратиш эвазига ноқонуний ҳақ олаётган вақтда тезкор тадбирда қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"