Ўзбекистон

Давлат харидлари тизимида 7,8 триллион сўм иқтисод қилинди

Харид жараёнларини рақамлаштириш доирасида сунъий интеллект асосидаги модерация тизимлари жорий этилди.

Давлат харидлари тизимида 7,8 триллион сўм иқтисод қилинди



Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 4 февралдаги ПФ–17-сон фармони асосида ташкил этилган Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Мазкур фармон маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда давлат харидларини иқтисодиётнинг муҳим драйверига айлантиришни назарда тутади.



Маълум қилинишича, ҳисобот даврида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 1 746 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада 83 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва импорт ўрнини босиш ҳажми 3,8 миллиард долларга етди. Жумладан, «Навоиязот» АЖда натрий цианид, "Ўз-Тонг Ҳонг Компани" АЖда BYD автомобиллари учун ўриндиқлар, «O‘z-Hanwoo» МЧЖда KIA Sonet автомобиллари салон қисмлари ҳамда "Vodiy Circuits" МЧЖда электрон платалар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.



Шунингдек, тадбиркорлар билан тўғридан тўғри мулоқотларни кучайтириш мақсадида республиканинг 208 та туман ва шаҳрида очиқ учрашувлар ташкил этилди. Уларда 2 700 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, давлат харидлари ва саноат кооперациясига оид масалаларни кўтарди. Жами 447 та мурожаат ва таклиф қайд этилган бўлиб, уларнинг 155 таси жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича эса тегишли чора-тадбирлар белгиланди.



Бундан ташқари, Оҳангарон ва Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ўтказилган "Миллий саноат занжири" кўргазмалари саноат корхоналари ва йирик буюртмачиларни бир майдонда жамлади. Ушбу тадбирлар якунида 3,8 триллион сўмлик шартнома ва келишувларга эришилди. Шу билан бирга, тадбиркорларга 1,5 миллиард долларлик маҳаллийлаштириш салоҳиятига эга 856 турдаги янги маҳсулот тақдим этилди.



Шунингдек, давлат харидлари соҳасида ҳам ижобий кўрсаткичлар қайд этилди. Хусусан, йилнинг биринчи ярмида давлат харидлари ҳажми 188,4 триллион сўмни ташкил этди. Шундан 112,9 триллион сўми рақобатли харидлар ҳиссасига тўғри келган бўлиб, натижада 7,8 триллион сўм бюджет маблағи иқтисод қилинди. Харид жараёнларини рақамлаштириш доирасида сунъий интеллект асосидаги модерация тизимлари жорий этилди ҳамда тадбиркорлар учун 100 миллион сўмгача фоизсиз кредит олиш имконияти яратилди.



Агентликнинг қайд этишича, жорий йилнинг иккинчи ярмида ҳам саноат кооперациясини кенгайтириш, давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш, сунъий интеллект асосидаги янги тизимларни тўлиқ ишга тушириш, шунингдек, "Маке ин Узбекистан" кўргазмаси ҳамда PRIMO–19 халқаро форумига тайёргарлик кўриш устувор йўналишлардан бири бўлади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"