Ўзбекистон

МИБ ярим йилда 2 трлн сўм алимент пулларини ундирди

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62 фоизга ошган.

МИБ ярим йилда 2 трлн сўм алимент пулларини ундирди

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан судлар ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, фуқаролар, жамият ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қолаверса аҳолининг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва фаолият самарадорлигини ошириш ва соҳани янада рақамлаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, Бюро фаолиятига оид 6 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шундан 3   та   қонун ва  3   та   Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонлари   қабул   қилинди.

 

Шунингдек, ижро ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш мақсадида 1 та қонун, 2 та Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда киритилиши таъминланди.

 

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида жами 36,3 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,7 трлн. сўмга ошганлиги кўрсатмоқда.

 

Биргина, давлат фойдасига 25,6 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 9,7 трлн. сўм ҳамда фуқароларимиз манфаатлари учун 1 трлн. сўмдан зиёд маблағлар ундирилди.

 

Давлатнинг мажбурлов механизмидан фойдаланмаган ҳолда ахборот - коммуникация технологиялари орқали 1,3 млн.та ижро   ҳужжатлари   соддалаштирилган   тартибда   ижро   этилди.

 

Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Масалан, Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Дафатлар” ҳисобига 165 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди.

 

Вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминоти учун жами 2 трлн. сўм алимент пуллари ундирилиб, бу йўналишдаги ундирувлар 782 млрд. сўмга ёки 62  фоизга  ошди.

 

“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлаш мақсадида, 346 нафар ундирувчиларга   18,6   млрд.   сўм   маблағ   тўлаб   берилди.

 

Шунингдек, алиментга оид ижро ишлари бўйича манзилли ишлар натижасида, алимент тўлаш истаги бўла туриб, лекин иш бандлиги бўлмаган 13.400 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 7.100 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

 

Муқаддам, қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 344 нафар шахслар ишга тикланиб, уларга тўланмай қолган 15,2 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

 

“Мажбуриятлар реестри”га киритилган қарздорлар томонидан ўтган   6   ой   давомида   404   млрд.   сўм   маблағлар   тўланди.

 

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даврида Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали Бюро фаолиятига оид 60 мингта мурожаат келиб   тушди   ва   шундан   52   мингтаси   ҳал   қилинди, шундан 29 мингтаси (58 %) қаноатлантирилди, 21 мингтасига (40 %)  эса, ҳуқуқий   тушунтириш   берилди.

 

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, алимент ундирувига оид мурожаатлар 909 тага, қарз ва зарар ундириш юзасидан йўлланган мурожаатлар 2 382 тага камайтирилди.

 

Бюро органлари тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали соҳани янада рақамлаштиришга   алоҳида   эътибор   қаратилмоқда.

 

Натижада, 36 та ижро ҳаракатидан 22 таси инсон омилисиз ахборот   тизимлари   орқали   амалга   оширилмоқда.

 

Жумладан, ижро иши доирасида қабул қилинган 53 млн.та қарорлардан 38,6 млн.таси ёки 73 фоизи инсон аралашувисиз автоматик   тарзда   қабул   қилинди.

 

Ижро иши қўзғатилгани ҳақида қарздор шахсларга 50 млн.та “SMS-хабарнома”лар юборилди ва ижро иши бўйича 1,2 млн.та автомат қўнғироқлар амалга оширилди.

 

Тақиқлар автомат ечилиши натижасида 10 трлн. сўм қарздорлик электрон тўлов тизимлари орқали ундирилиб, қўлланилган 7,7   млн.та   чекловлар   инсон   омилисиз   бекор   қилинди.

 

Соҳани рақамлаштириш натижасида, 2021 йилда 1 нафар давлат ижрочиси 1 ойда ўртача 113 та ҳужжатни тамомлаган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 338 тани ташкил қилиб, иш   самарадорлиги   3 баробарга   оширилди.

 

Фаолиятига ошкоралик бериш борасида, жамоатчилик ва аҳоли ўртасида 23.772 та ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, 11 мингдан ортиқ тадбирлар оммавий ахборот воситалари ёрдамида амалага оширилди.

 

Шу ўринда, фуқароларимиздан қарздорлик ва тўловларни амалга оширишда, электрон тўлов тизимларидан фойдаланишини тавсия этиб қоламиз.

 

Бу эса, бу сизнинг вақтингизни тежайди ва хавфларни камайтиради.

 

Бироқ, айрим фуқароларимиз қарздорликни нақд пул кўринишида ҳам амалга ошириш истагини ҳам билдиришлари мумкин.

 

Бундай ҳолларда, Бюро давлат ижрочилари ўзига бириктирилган планшет воситаси орқали нақд пул маблағларини электрон тарзда расмийлаштириб, қарздорга хатлов далолатномаси нусхасини тақдим этиши лозим ва бу ҳақида фуқароларимизга тўланган маблағ ва қарздорликнинг бартараф этилганлиги, ҳатто мавжуд тақиқларнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги жараёнлар “SMS хабарнома” орқали маълум қилинади.

 

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"