Ўзбекистон

Нукусда алиментдан қарздор “қочоқ ота” қўлга тушди

Қарздор кузатув пайти воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилган, бироқ Ички ишлар ходимларининг ҳаракати билан ушланган.

Нукусда алиментдан қарздор “қочоқ ота” қўлга тушди

Нукусда алимент тўлашдан бўйин товлаб, яшириниб юрган ота банк биноси ҳудудида қўлга тушди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суднинг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Ш.Г. фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор Ж.К. дан алимент ундириш белгиланган.

 

Қарздор томонидан алимент пуллари ҳар ой ўз вақтида тўлаб келинмаганлиги сабабли ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорнинг яшаш манзилига бир неча маротаба борилганида, қарздор ушбу манзилда йўқлиги аниқланган.

 

Шу сабабли унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

 

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбасида қарздор ҳар куни бир йўналишда Нукус шаҳри бўйлаб ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, қарздорни ушлаш режаси тузилган.

 

Жорий йилнинг 29 июль куни ҳам қарздор шу йўналиш бўйлаб ҳаракатга чиққан ва у тезкор ходимлар томонидан кузатиб борилган. Қарздорнинг банк муассасасига бориши аниқ бўлгач, қўшимча режа ишланиб чиқилган.

 

Шундан сўнг қарздор фуқаро Нукус шаҳрида жойлашган “Саноатқурилишбанкига борганида Ички ишлар ходимлари томонидан унинг ҳужжатлари сўралади. Шунда қарздор воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилган, бироқ Ички ишлар ходимларининг ҳаракати билан ушланган.

 

Ҳозирда қарздор томонидан алимент тўлаш мажбуриятини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, унинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"