Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Халқлар дўстлиги куни билан табриклади

Давлат раҳбари табригида Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳил яшаётганини қайд этиб, профессионал “Дўстлик” ансамбли ташкил этилишини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Халқлар дўстлиги куни билан табриклади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан мамлакат аҳлига байрам табригини йўллади. Давлат раҳбари ўз табригида Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни халқимизнинг энг бебаҳо бойлиги сифатида эътироф этди.

 

Президент таъкидлаганидек, бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшаб, Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. Миллий-маданий хилма-хиллик инсонпарвар давлат барпо этиш йўлидаги муҳим омиллардан бири экани қайд этилди.

 

Давлат раҳбари сўнгги йилларда “Бизнинг кучимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда” тамойили асосида миллатлараро муносабатларни ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини эслатди. Жумладан, Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати концепцияси қабул қилиниб, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги таълим муассасаларида таълим 7 тилда олиб борилмоқда, теле ва радиоканалларда 12 тилда кўрсатувлар эфирга узатилмоқда, газета ва журналлар эса 14 тилда чоп этилмоқда. Шунингдек, мамлакатда 157 та миллий маданий марказ ва 46 та дўстлик жамияти фаолият юритмоқда.

 

Президент Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқалари изчил ривожланаётганини алоҳида таъкидлаб, минтақада ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатлари тобора мустаҳкамланаётганини қайд этди.

 

Шунингдек, давлат раҳбари турли миллат вакилларидан иборат профессионал «Дўстлик» ансамбли ташкил этилишини маълум қилди. Мазкур ижодий жамоа халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, миллий маданиятларни тарғиб этиш ва мамлакат маданий ҳаётини янада бойитишга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Табрик якунида Президент Шавкат Мирзиёев барча юртдошларни байрам билан яна бир бор муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик ва Ватан равнақи йўлидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"