Ўзбекистон

Шерободда браконерлар қўриқхона ходимларига ўқ узди

Ҳуқуқбузарлар қўриқхона ходимларининг тўхташ талабига бўйсунмаган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Шерободда браконерлар қўриқхона ходимларига ўқ узди

 

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида «Сурхон» давлат қўриқхонаси ҳудудида содир этилган ноқонуний ов ҳолати юзасидан уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қўриқхона ходимлари хизмат кузатуви давомида «Шержон» бўлими ҳудудида ов қуроллари билан юрган уч нафар шахсни аниқлаган.

 

Ҳуқуқбузарларга бир неча бор тўхташ талаби қўйилган. Бироқ улар қонуний талабга бўйсунмай, қўриқхона ходимларига қарата ўқ узган ҳамда рюкзакларини воқеа жойида ташлаб, қочиб кетган.

 

Воқеа жойида қолдирилган рюкзаклар кўздан кечирилганда, уларнинг ичидан икки бош ёввойи ҳайвоннинг бўлакланган гўшти топилган.

 

Ўтказилган тезкор-қидирув ва суриштирув тадбирлари давомида гумонланувчиларнинг шахси аниқланиб, тўпланган материаллар Шеробод тумани Ички ишлар бўлимига тақдим этилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми (ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"