Ўзбекистон

Тошкентда тунги рейд пайти қарздорнинг машинаси хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 15 млн қарзи бўлган.

Тошкентда тунги рейд пайти қарздорнинг машинаси хатланди

Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 2026 йил 10 июлдаги ижро варақасига асосан қарздор “M.G.” МЧЖдан ундирувчи Д.Д. фойдасига 15 962 805 сўм миқдорида моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.



Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган “GAC AION S Plus” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.



Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида мазкур автотранспорт воситаси ушланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Фуқаро фойдасига белгиланган моддий зарарни ундиришни таъминлаш мақсадида қарздор корхонага тегишли ушбу автотранспорт воситасига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро чоралари қўлланилди.



Айни пайтда ушбу автотранспорт воситасини белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

custom img

Бухоронинг тарихий ҳудудида электроскутер ва электросамокатлардан фойдаланиш чекланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"