Ўзбекистон

Тошкентда ёлғиз кекса аёлнинг уйи ўзлаштирилдими?

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Тошкентда ёлғиз кекса аёлнинг уйи ўзлаштирилдими?

 

Тошкент шаҳрида ёлғиз яшовчи кекса аёлнинг уй-жойи билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида яшовчи ёлғиз кекса аёл қаровсиз қолдирилгани акс этган видеолавҳа тарқалганидан сўнг мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

 

Текширув давомида 1940 йилда туғилган фуқаро Л. Журавлёва Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонда ёлғиз яшаб келгани ҳамда соғлиғи билан боғлиқ бир қатор касалликлар сабабли диспансер ҳисобида тургани аниқланган.

 

Шунингдек, унга тегишли хонадон 2025 йил 25 сентябрь куни нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси асосида бошқа шахс номига ўтказилгани маълум бўлган.

 

Прокуратура маълумотига кўра, уй-жой бегоналаштирилган вақтда фуқаронинг ўз ҳаракатларининг мазмунини англаш ҳамда уларни бошқариш қобилиятига эга бўлган-бўлмаганини, шунингдек, унинг фирибгарлик жинояти қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини аниқлаш зарурати юзага келган.

 

Шу муносабат билан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда иш бўйича барча ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганишга қаратилган дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.