Ўзбекистон

15 та ҳудудда электр ва газ масалалари бўйича махсус штаблар ташкил этилди

Махсус штаблар электр ва газ таъминотидаги муаммоларни ўрганиш, мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ва тармоқлардаги камчиликларни бартараф этиш билан шуғулланади.

15 та ҳудудда электр ва газ масалалари бўйича махсус штаблар ташкил этилди

 

Энергетика вазирлиги республиканинг 15 та ҳудудида электр энергияси ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни тизимли бартараф этиш ҳамда истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида махсус штаблар ташкил этди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, мазкур штаблар жойлардаги электр ва газ таъминоти ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни аниқлаш, уларни тезкор бартараф этиш ҳамда аҳолидан келаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишга хизмат қилади.

 

Ҳар бир штабга энергетика тизимидаги йирик корхона ва ташкилотлар раҳбарлари штаб бошлиғи сифатида бириктирилган. Тегишли туман ҳокимлари эса штаб раҳбарининг ўринбосари этиб белгиланган.

 

Махсус штаблар қуйидаги ҳудудларда фаолият юритади:

  • Андижон тумани – Энергетика вазири маслаҳатчиси Дадажон Исакулов;

  • Давлатобод тумани – “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раиси Абдумалик Назиров;

  • Денов тумани – «Ўзенергоинспекция» бошлиғи ўринбосари Бехзод Собиров;

  • Фарғона тумани – «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раиси Маруфхон Ходжаев;

  • Косон тумани – «Ўзенергоинспекция» бошлиғи ўринбосари Хуршиджон Эшқўзиев;

  • Мирзо Улуғбек тумани – Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Умид Мамадаминов;

  • Қўштепа тумани – «Ўзенергосотиш» АЖ раиси Жаҳонгир Обиджонов;

  • Сирдарё тумани – “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Баҳодир Жўраев;

  • Тўрткўл тумани – “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Озод Ахунов;

  • Урганч тумани – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Бобур Исломов;

  • Ургут тумани – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Сардор Исакулов;

  • Хатирчи тумани – Энергетика вазири ўринбосари Умаржон Эгамбердиев;

  • Янгийўл тумани – Энергетика вазири Шерзод Ходжаев;

  • Ғиждувон тумани – «Ўзтрансгаз» АЖ раиси Аскар Исаков;

  • Шароф Рашидов тумани – «Ўзенергоинспекция» бошлиғи Ахад Исоқжонов.

 

Энергетика вазирлиги ушбу ҳудудларда яшовчи фуқароларни электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммо, мурожаат ёки таклифлари бўлса, туман ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган махсус штабларга мурожаат қилишга чақирди.

 

Қайд этилишича, айнан ушбу ҳудудлар электр энергияси ва табиий газ бўйича қарздорлик даражасининг юқорилиги, энергия йўқотишларининг кўплиги, тармоқларнинг эскиргани, шунингдек, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар сонининг юқорилиги каби мезонлар асосида танлаб олинган.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"