Ўзбекистон

95 нафар олимнинг 157,2 млрд сўмлик илмий грант лойиҳалари молиялаштирилди

Молиялаштирилган илмий лойиҳалар иқтисодиёт, саноат, соғлиқни сақлаш ва экология соҳаларини ривожлантиришга қаратилган.

95 нафар олимнинг 157,2 млрд сўмлик илмий грант лойиҳалари молиялаштирилди

 

Инновацион ривожланиш агентлигида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат илмий дастурлари доирасида ўтказилган танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда умумий қиймати 157,2 миллиард сўмлик 95 та илмий лойиҳа муаллифларига грант сертификатлари топширилди.

 

     

 

Тадбирда Инновацион ривожланиш агентлиги директорининг вазифасини вақтинча бажарувчи А. Норов иштирок этиб, илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижалари ҳақида сўз юритди.

 

Қайд этилишича, молиялаштирилаётган лойиҳалар иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро илмий майдондаги нуфузини оширишга қаратилган.

 

     

 

Тадбирда илм-фан, таълим, ишлаб чиқариш ва инновациялар интеграциясини кучайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди. Шу боис грант асосида қўллаб-қувватланаётган лойиҳалар нафақат илмий янгилик яратиши, балки амалий натижа бериши, замонавий технологиялар ва инновацион ечимлар орқали мамлакат тараққиётига хизмат қилиши зарурлиги қайд этилди.

 

Грант сертификатларини топшириш маросимида Агентлик директорининг Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси У. Ташкенбаев ҳам иштирок этди. Сўзга чиққанлар давлат илмий дастурлари доирасидаги танловлар илмий салоҳиятни қўллаб-қувватлаш, истиқболли ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва ўзбекистонлик олимларнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини оширишда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

 

     

 

Тадбир давомида Умумий ва ноорганик кимё институти вакили, "Олима аёл" танлови ғолиби Дилноза Жумаева ҳам бугунги кунда илм-фан соҳасида яратилаётган имкониятларни юқори баҳолади. Унинг таъкидлашича, замонавий лабораториялар, грант дастурлари ва ёш олимларни қўллаб-қувватлаш тизими илмий изланишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

 

Тақдирлаш маросими грант ғолибларига келгуси илмий фаолиятида муваффақиятлар тилаш билан якунланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.