Жаҳон

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазодаги Ҳамас ҳаракатини тўлиқ қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур келишув узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

 

Трампнинг Truth Social платформасида ёзишича, келишув нафақат Ҳамас, балки Ғазодаги бошқа қуролли гуруҳларнинг ҳам қуролсизланишини назарда тутади. Шунингдек, ҳужжатга кўра, Ғазо сектори янги Фаластин маъмурияти томонидан бошқарилиши, Исроил эса хавфсизлик кафолатларига эга бўлиши кўзда тутилган.

 

АҚШ президенти қуролсизланиш жараёни давомида Исроил қўшинлари босқичма-босқич ҳудудни тарк этишини, хавфсизликни эса халқаро барқарорлаштириш кучлари ва янги Фаластин полицияси биргаликда таъминлашини билдирди.

 

Трамп воситачилик қилган Миср, Қатар ва Туркияга миннатдорлик билдириб, “7-октабр воқеалари каби таҳдидлар қайта такрорланмаслиги керак”лигини таъкидлаган.

 

Бироқ, Ҳамас ҳозирча АҚШ президентининг баёнотини расман тасдиқламаган. Al Jazeera телеканали ҳаракат ҳали расмий изоҳ бермаганини, Axios нашри эса Оқ уй яқин кунларда тегишли битим имзоланишини кутаётганини хабар қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.