Ўзбекистон

Аҳоли фойдаланадиган ҳудудлар қурилиш майдонига айлантирилмаслиги керак — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари пойтахтдаги жамоат ҳудудлари, болалар майдончаси ва яшил ҳудудлар сақланиши зарурлигини таъкидлади.

Аҳоли фойдаланадиган ҳудудлар қурилиш майдонига айлантирилмаслиги керак — Саида Мирзиёева

 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги «Лолазор» маҳалласида кузатилган ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, аҳоли фойдаланиши учун ажратилган ҳудудлар офис ёки турар жой биноларини қуриш учун эмас, балки ўзининг асл вазифасига мувофиқ жамоат манфаатларига хизмат қилиши лозим.

 

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, маҳаллага ташриф давомида фуқаролар томонидан экилган дарахтлар кесиб ташлангани, болалар майдончаси ўрнида эса бизнес маркази қурилиши режалаштирилаётгани аниқланган. Маҳалла аҳолиси эса бундай қурилишлар оқибатида умумий ҳовлилар, болалар ўйин майдончалари ва спорт иншоотлари босқичма-босқич йўқолиб бораётганидан хавотир билдирган.

 

Шу муносабат билан Бош прокуратурага Тошкент шаҳри бўйича жамоат фойдаланишидаги ҳудудлар ва шунга ўхшаш объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш топширилди.

 

Текширувлар давомида қурилишларга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрларига риоя этилгани ҳамда аҳоли манфаатлари қай даражада инобатга олингани ўрганилади.

 

Таъкидланишича, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъул шахсларга нисбатан қатъий ҳуқуқий чоралар кўрилади. Зарурат туғилганда айбдорлар жиноий жавобгарликка, жумладан, озодликдан маҳрум этиш жазоси билан ҳам жавоб бериши мумкин.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"