Жаҳон

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

 

Францияда ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарганликда гумонланаётган 275 киши қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Лоран Нунез маълум қилди.

 

Унинг билдиришича, қўлга олинганлардан 31 нафарига нисбатан расмий айблов эълон қилинган. Вазирнинг таъкидлашича, Францияда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

 

Расмий маълумотларга кўра, 2026 йил бошидан буён мамлакатда ўрмон ёнғинлари 117 минг гектардан ортиқ ҳудудни кулга айлантирган. Энг оғир вазият Франциянинг Жиронд департаментида кузатилмоқда. Бу ерда ёнғинлар қарийб 42 минг гектар ўрмонни қамраб олиб, 200 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

 

Шунингдек, пойтахт яқинидаги машҳур Фонтенбло (Fontainebleau) ўрмонида ҳам яна бир ёнғин содир бўлиб, у 6 гектар майдонни қамраб олган. Ёнғинни ўчириш ишларига юзга яқин ўт ўчирувчи жалб этилган.

 

Иссиқ об-ҳаво ва қурғоқчилик туфайли Франциянинг 21 та департаментида тўқ сариқ даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинган. Расмийлар фуқароларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди | Zamon.uz