Ўзбекистон

“Хоразм гуручи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Янги мақом маҳсулот номининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаб, ундан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилади.

“Хоразм гуручи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

 

Адлия вазирлигида “Хоразм гуручи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур қарор маҳсулот номининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, унинг келиб чиқиши ва сифатини кафолатлаш ҳамда миллий бренд сифатида ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Вазирлик маълумотига кўра, Хоразм воҳасида етиштириладиган гуруч ўзининг юқори сифати, хушбўйлиги ва ўзига хос пишириш хусусиятлари билан ажралиб туради. Маҳсулотнинг бундай сифат кўрсаткичлари Амударё сувлари, унумдор тупроқ, ҳудуднинг қулай иқлими ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъанавий деҳқончилик тажрибаси билан чамбарчас боғлиқ.

 

“Хоразм гуручи”нинг географик кўрсаткич сифатида давлат реестрига киритилиши маҳсулот номидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олади, унинг келиб чиқиши ва сифатини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади ҳамда истеъмолчиларга маҳсулотнинг ҳақиқийлиги бўйича кафолат яратади.

 

Шунингдек, мазкур мақом Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини янада ошириш, миллий брендни ривожлантириш ва маҳсулотни ички ҳамда халқаро бозорларда кенг тарғиб этиш учун муҳим аҳамият касб этади.

 

Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объекти бўлиб, унинг сифати, обрўси ва ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуднинг табиий-иқлимий ҳамда ижтимоий-маданий омиллари билан боғлиқ эканини англатади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Хоразм гуручи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди | Zamon.uz