Ўзбекистон

Йўл ҳақини тўламаган йўловчилардан қарийб 2 млрд сўм жарима ундирилди

Жорий йил бошидан буён Тошкент автобусларида чиптасиз юрган 79 618 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Йўл ҳақини тўламаган йўловчилардан қарийб 2 млрд сўм жарима ундирилди

 

2026 йил бошидан буён Тошкент шаҳри автобусларида 79 618 нафар чиптасиз йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга жами қарийб 2 миллиард сўм миқдорида жарима қўлланилган.

 

“Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси маълумотига кўра, жамоат транспортида тўлов интизомини таъминлаш мақсадида мунтазам назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисми асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ҳар бир қоидабузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми — 41 минг 200 сўм миқдорида жарима белгиланган.

 

Мутасаддилар таъкидлашича, жамоат транспорти тизимининг барқарор ишлаши йўлкира тушумларига бевосита боғлиқ.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"