Ўзбекистон

Наманганда яширин омборхонадан 28 мингдан ортиқ сертификатсиз дори воситаси аниқланди

Уларнинг қиймати 1,4 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Наманганда яширин омборхонадан 28 мингдан ортиқ сертификатсиз дори воситаси аниқланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида йирик ноқонуний дори воситалари омбори фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаронинг яшаш манзили кўздан кечирилган. Натижада хонадонда ташкил этилган яширин омборхонадан хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган 28 турдаги 28 928 дона дори воситаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Мусодара қилинган дори воситалари орасида «Ортофен», «Нейрокс», «Тирозол», «Сиофор» ва бошқа турдаги препаратлар мавжуд.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 1 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этади.

 

Ҳозирда мазкур дори воситалари юзасидан экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"