Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда фермерлар учун махсус акселератор дастури йўлга қўйилади

Лойиҳа Абу-Даби тараққиёт жамғармаси молиявий кўмагида ICBА ва Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистонда фермерлар учун махсус акселератор дастури йўлга қўйилади

 

Қорақалпоғистонда фермерлар ва агро-тадбиркорларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тижоратлаштириш ҳамда янги бозор имкониятларини кенгайтиришга қаратилган махсус акселератор дастури ишга туширилади.

 

Мазкур ташаббус Абу-Даби тараққиёт жамғармаси (ADFD) томонидан молиялаштирилаётган “Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

 

Дастур Бирлашган Араб Амирликларининг Шўрланган тупроқ шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBА) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

 

Ўқув машғулотлари 3 августдан Нукус Ёшлар технопаркида бошланиб, бир ой давом этади. Иштирокчилар юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар яратиш, замонавий бизнес юритиш, маҳсулотларни тижоратлаштириш ва янги бозорларга чиқиш бўйича амалий билим ҳамда кўникмаларга эга бўлади.

 

Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистондан 200 нафар фермер ва агро-тадбиркорни қамраб олиш режалаштирилган.

 

ICBА директори Тарифа Алзаабининг таъкидлашича, дастур аввалги лойиҳалар давомида тўпланган тажриба асосида ишлаб чиқилган бўлиб, фермерларни қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

 

Шунингдек, дастурда маҳсулотни етиштиришдан тортиб уни қайта ишлаш, бозорга чиқариш ва истеъмолчигача етказишни назарда тутувчи “Farm to Fork” ёндашуви асосида қиймат занжирини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Мутахассислар Қорақалпоғистон шароитида шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли экинларни жорий этиш қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ҳудуднинг экологик барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини қайд этмоқда.

 

Ташкилотчилар мазкур акселератор дастури ҳудудда инновацион ва барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермерлар ва агро-тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда уларнинг маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидламоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"